10:20 / 03.08.2020
2 090

“Савоб”дан ҳайратланган рус олими

“Савоб”дан ҳайратланган рус олими
- Мен ҳар доим мусулмон ахлоқида "савоб" тушунчасига қизиқиб келганман. Бу "савоб" нима дегани, бу Худо томонидан қилинган яхши иш учун мукофот деган маънони англатади, бироқ унинг хоссаси менга жуда аниқ эмас, лекин бу мукофотларнинг йиғиндиси, агар банда гуноҳларининг умумий сонидан ошса, мусулмонга ўлимдан кейин жаннатга киришга имкон беради.

Биринчидан, бу тушунча, ҳеч кимдан қарздор бўлмаган ва инсоннинг тақдирини фақат ўз хоҳиши билан бошқарадиган ("Аллоҳ хоҳласа") Аллоҳнинг тўла қудрати ғоясига зид келганга ўхшайди. "Савоб" тушунчаси бу фатализм (қазои қадарга ишониш)ни чиниқтиради ва мусулмоннинг нуқтаи назарига, унга деярли кафолатланган Худонинг иноятидан умидвор бўлишига имкон берадиган фаол хислатларни киритади. Бу одам учун доимий равишда ўз ҳаракатлари ва ишларини оқлаш ва режалаштириш учун фойдаланадиган жуда кучли ахлоқий мотиватор.

Иккинчидан, савоб худди маблағдек тўпланиши мумкинлиги, ҳар бир хайрли ишнинг ўзига хос "баҳоси" борлиги, бу савобларни ҳатто яқинларингизга ўтказиш мумкинлиги жуда қизиқ. Бундай "капитализм" ахлоқий хатти-ҳаракатларга жуда рационал ёндашувни жорий қилади, "фойда ортидан қувиш" ғоясини илгари суради, ахлоқни бутунлай хайрия корхонасига айлантиради, - дейди Сергей Абашин.

Маълумот учун: Сергей Абашин - тарих фанлари доктори, этнолог ва антрополог. 1990 йилда у Ўрта Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда дала тадқиқотлари билан шуғуллана бошлаган. Етти йил ўтгач, у "Замонавий ўзбек қишлоғидаги ижтимоий муносабатлар" мавзусида, 2008 йилда - "Ўрта Осиёда этнографик билимлар ва давлат қурилиши: 9-11 асрлардаги сартлар муаммолари" тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Ёқуб Умар таржимаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)