06:55 / 05.08.2020
5 490

Янги ҳижрий йил 19 августдан бошланиши кутилмоқда

Янги ҳижрий йил 19 августдан бошланиши кутилмоқда
Фото: NASA
Милодий 2020 йил ҳисобида ҳижрий йил 1442 йилга тўғри келади. Ҳозир 1441 йил бўлиб, янги йил катта эҳтимол билан августнинг 19 санасидан бошланади. Бу ҳақда Gulfnews хабар бермоқда.

БAA астраномия маркази ҳисобланган Sharjah Planetarium ҳисоб-китобига кўра, осмонда янги Ой 18 август кечки 18:42да кўриниш беради. Қуёш ботганидан тахминан 34 дақиқадан кейин Ҳилол чиқади. Бу Муҳаррам ойи деб аталади. Ислом оламида ҳижрий йил айнан Муҳаррам ойи билан бошланади ва янги исломий йил пайшанба куни кириб келади.

Ҳижрий янги йил
Ҳижрий тақвим ойнинг ҳаракатига боғлиқ бўлиб, янги ойнинг бошланиши осмонда янги Ойнинг кўриниши билан белгиланади. Ислом тақвимидаги биринчи ҳижрий йил милодий 622 йилга тўғри келади. Бу Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йилларидир. Ҳижрий янги йил ўзидан олдинги йилнинг бошланиш нуқтасидан 11 кун эрта бошланади. Милодий йилда эса бундай ҳолат кузатилмайди.

Муҳаррам ойи кириб келишини мусулмонлар байрам қилиб кутиб оладилар, Қуръондан оятлар тиловат қиладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги ҳижрий йил 19 августдан бошланиши кутилмоқда