23:56 / 07.08.2020
4 080

Сайёрадаги энг совуқ жой 17 йиллик излашлардан кейин топилди

Сайёрадаги энг совуқ жой 17 йиллик излашлардан кейин топилди
The Epoch Times нашрининг хабар беришича, энг совуқ жой Антарктидадаги Қиролича Мод ерининг шарқий қисмида жойлашган муз қалқонининг чўққисидаги Аргус ва Фужи гумбазларини боғловчи муз тизмасида жойлашган.

У ерда олимлар чуқурлиги 2 метрдан 4 метргача келувчи ботиқликларни аниқлашган. Бу ботиқликларда минус 94 даражагача совуқ ҳаво тўпланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар бундай ҳароратда эҳтиётсизлик қилиб нафас олинса, совуқ уриш жароҳатлари олиш мумкин.

Экологлар Ердаги энг совуқ жойни 2003 йилдан бери Аква ва Landsat 8 сунъий йўлдошлари ёрдамида қидириб келишган.
Бунгача Ерда қайд қилинган энг совуқ ҳарорат минус 89,2 даража ҳисобланган. Бундай экстремал ҳарорат 1983 йилда Антарктикадаги Восток сатнциясида қайд қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сайёрадаги энг совуқ жой 17 йиллик излашлардан кейин топилди