07:30 / 10.08.2020
1 676

Трамп ноқулай саволга жавобдан қочиб матбуот анжуманидан “жўнаб қолди” (видео)

Трамп ноқулай саволга жавобдан қочиб матбуот анжуманидан “жўнаб қолди” (видео)
АҚШ президенти Дональд Трамп CBS News телеканали журналистининг ноқулай саволидан кейин матбуот анжумандан “жўнаб қолди”.
Трамп Нью-Жерси штатидаги нутқи вақтида “Фахрийлар танлови” лойиҳаси унинг ташаббуси эканини айтган. Бироқ мухбирлардан бири Паула Рид Трампнинг бу гапларидан кейин унинг ёлғончи эканини фош қилмоқчи бўлган.

Трамп ўз нутқида навбатдаги марта ўзини мақтаб, “Фахрийлар танлови” унинг маъмурияти хизматлари эвазига амалга оширилганини, ундан аввалги президентлар фақат бунга ҳаракат қилишганини айтган.

“Нима учун сиз “Фахрийлар танлови”ни айнан сиз йўлга қўйганингизни такрорламоқдасиз? У 2014 йилда қабул қилинган, сизнинг гапларингиз ёлғон, сэр”, деб айтган мухбир ва Трамп президент лавозимини 2016 йилдагина эгаллаганини эслатиб ўтган.

Президент сўзни бошқа журналистга бермоқчи бўлган, бироқ Рид уни бўлиб, яна бир марта ўз саволини такрорлаган. Шундан кейин Трамп матбуот анжуманни тўхтатиб, иштирокчиларга миннатдорлик билдирган ҳолда минбарни тарк этган.

Аввалроқ, Трамп ушбу журналистни Оқ уйни коронавирусга қарши етарлича чоралар кўрмаётганликда айблагани учун “сохта” ва “шарманда” деб атаган.

Фахрийларга АҚШнинг фахрийлар масалалари бўйича вазирлиги тизимидаги давлат муассасаларидан бошқа муассасаларда тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи қонун амалга оширилишини 2014 йилда собиқ президент Барак Обама имзолаган. Журналистларнинг ҳисоб-китобига кўра, Трамп ўз президентлиги давомида ушбу лойиҳа айнан уники эканини 150 мартадан кўпроқ марта таъкидлаб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)