Сингапурда 300дан ортиқ фуқаро фирибгарлик, пулни ювиш, лицензиясиз судхўрлик фаолияти билан шуғулланганликда айбланмоқда. Бу ҳақда CNA манбаси хабар берди.
Ушбу жиноятларни содир этганликда гумон қилинганлар 3 августдан 14 августга қадар полиция томонидан ўтказилган махсус операция чоғида қўлга олинган.
Ҳаммаси бўлиб 220 эркак ва 93 нафар аёл киши ушланган. Уларнинг энг кичиги 16, энг каттаси 76 ёшда.
Қайд этилишича, беш эркак ва тўрт аёл фирибгарлик ҳамда ишончни суиистеъмол қилишда гумонланиб қамоққа олинган.
Яна 49 эркак ва 29 аёл электрон савдода фирибгарлик қилиш ва умумий қиймати 1,24 млн. доллардан зиёд маблағни ювишда айбланяпти.
Қолган 166 эркак ва 60 аёл эса қарзлар ҳамда кредит агентликлари фаолияти билан билан боғлиқ фирибгарликка алоқадорликда гумон қилиниб, терговга тортилган. Бу борадаги умумий сумма 296 мингдан зиёд Сингапур долларига тенг.
«Операция миқёси бизга ўсиб бораётган онлайн-фирибгарлик таҳдидини эслатмоқда ва интернетдан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишимизга чақиряпти», — дейди Бедок полиция бўлими бошлиғи, полиция комиссари ёрдамчиси Жулиус Лим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди