17:47 / 21.08.2020
2 134

Билли Айлиш сайловчиларни АҚШ президентлик сайловида Жо Байденга овоз беришга чақирди

Билли Айлиш сайловчиларни АҚШ президентлик сайловида Жо Байденга овоз беришга чақирди
Фото: AFP
Америкалик қўшиқчи Билли Айлиш АҚШ Демократик партиясининг миллий съездида чиқиш қилди ва президентлик сайловида демократлар номзоди Жо Байденга овоз беришга чақирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

АҚШ Демократик партиясининг миллий съезди 17—20 август кунлари бўлиб ўтди. Коронавирус сабабли кўплаб тадбирлар онлайн форматда ўтказилди. Билли Айлишнинг чиқиши ҳам онлайн трансляция қилинган.

«Ҳаммаси алғов-далғов бўлаётганини тушуниш учун сизга мен керак эмасман. Дональд Трамп мамлакатимизни ва биз учун муҳим бўлган ҳамма нарсани бузмоқда. Бизга иқлим ўзгариши ва COVID-19 каби муаммоларни ҳал қиладиган, уларни рад этмайдиган етакчилар керак. Тизимли ирқчилик ва тенгсизликка қарши курашадиган етакчилар. Барчаси картага қанчалик кўп нарса тикилганини тушунадиган, бизнинг қадриятларимизни бўлишувчи жамоа тузадиган киши учун овоз беришдан бошланади. Биз худди бутун дунё шунга боғлиқдек овоз беришимиз керак, аслида ҳам шундай. Келажакка ишонч ҳосил қилишнинг ягона йўли — уни ўзимиз яратишимиз. Илтимос, сайловларда рўйхатдан ўтинг ва овоз беринг», — дея чақириқ билан чиққан Билли Айлиш.

Шундан сўнг хонанда 30 июль куни тақдим этилган «My Future» («Менинг келажагим») қўшиғини биринчи марта жонли ижрода куйлаган. Қўшиқда Билли Айлиш ўз келажаги учун муносабатларни узгани ҳақида куйлайди.

Билли Айлиш 2019 йилнинг декабрь ойида 18 ёшга тўлди ва сайлаш ҳуқуқига эга бўлди. АҚШда президентлик сайлови 2020 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Сайловда амалдаги президент, республикачи Дональд Трамп ва демократ Жо Байден ўзаро рақиб бўлади.

Билли Айлиш аввалроқ Трампга қарши фикр билдирган. «2020 йил мени жуда хавотирга солмоқда. Ўйлашимча, аҳмоқ Трамп қайта сайланади, бу эса юрагимни парчалайди. Биласизки, баъзилар шунчаки даҳшатли одамларни яхши кўради. Бу ғалати», — дея таъкидлаган қўшиқчи 18 ёшга тўлишидан олдин. Бундан ташқари, хонанда 2020 йил май ойида Трамп Миннеаполис шаҳрида Жорж Флёднинг ўлими сабабли кўчага чиққан кишиларни каллакесарлар деб атагани ва шаҳарга қўшин киритиш билан таҳдид қилгани учун ғазабага тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билли Айлиш сайловчиларни АҚШ президентлик сайловида Жо Байденга овоз беришга чақирди