
Фото: Reuters
Пайшанба кунги савдоларда Apple капитализацияси 8 фоизга камайди, бу қарийб 180 млрд доллар демакдир. Бу АҚШ бозори тарихида компания қийматининг бир кунда рекорд даражада тушиб кетиши ҳисобланади, деб ёзмоқда Barrons's нашри.
Аммо шунга қарамасдан, Apple капитализацияси ҳали ҳам 2 трлн доллардан ортиқроқни ташкил этмоқда.
Facebook акциялари нархи 3,8 фоизга арзонлашди. Alphabet котировкалари 5,1, Amazon.com - 4,6, Netflix - 4,9, Microsoft - 6,2 фоизга пасайди.
Аввалги антирекорд Facebook томонидан қайд этилган: 2018 йил июнда компаниянинг бозор баҳоси бир кунда 119 млрд долларга арзонлашганди.
Apple КомпаниясиСавдолар КунлариКапитализация ПасайишиБозор БаҳосиАҚШ БозориАнтирекорд Мисоли Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар