12:07 / 08.09.2020
2 464

Саакашвили Грузия бош вазири бўлиш учун иккита шарт қўйди

Саакашвили Грузия бош вазири бўлиш учун иккита шарт қўйди
Фото: Стрингер / РИА Новости
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Facebook’даги саҳифасида Грузия ҳукуматига раҳбарлик қилишга тайёрлигини билдирди. “Новости-Грузия” нашрининг хабар беришича, сиёсатчи бунинг учун иккита шарт қўйган.

Шуни айтмоқчиманки, мен тўлиқ муддат бош вазир бўлмайман, узоғи билан икки йил. Чунки шу икки йил мамлакатни ботқоқдан чиқариш ва тезда олғалаб кетиш учун етарли бўлади”, деб айтган Саакашвили.

У иккинчи шарт сифатида мамлакатда “қарама-қаршилик ва тартибсизликлар” бўлмаслиги кераклигини айтган. “Мен ўз вақтида ҳокимиятни тинчлик билан топширганман ва ҳокимият тепасига тартибсизликлар йўли билан келмоқчи эмасман”, деб таъкидлаб ўтган сиёсатчи.

У шу видеомурожаатида президентлиги вақтида хатоларга йўл қўйганини тан олган. “Ҳеч нарса қилмайдиган одамгина хато қилмайди”, деб таъкидлаб ўтган Саакашвили. У Грузияни бошқарган вақтда АҚШ президенти “Грузияни демократиянинг дунё кўламидаги маёғи” деб атаганини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Грузиянинг мухолиф партияси “Ягона миллий ҳаракат” ва “Куч бирликда” мухолиф бирлашмаси Саакашвили номзодини бош вазир лавозимига илгари сурган.

Грузияда навбатдаги парламент сайловлари 31 октябрга белгиланган. Унда “Ягона миллий ҳаракат”дан ташқари, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ҳам иштирок этади.

Саакашвили Грузияни 2008-2013 йиллар давомида бошқарган. 2013 йилда сайловларда ютқазгандан кейин мамлакатни тарк этган. Шундан кейин унга қарши жиноий ишлар қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саакашвили Грузия бош вазири бўлиш учун иккита шарт қўйди