21:35 / 10.09.2020
834

AstraZeneca’нинг коронавирусга қарши вакцинаси мустақил комиссия томонидан баҳоланади

AstraZeneca’нинг коронавирусга қарши вакцинаси мустақил комиссия томонидан баҳоланади
Фото: Reuters
AstraZeneca фармацевтика компанияси ишлаб чиқаётган коронавирусга қарши вакцина синалувчилардан бирида келтириб чиқарган ножўя таъсир мустақил комиссияси томонидан баҳоланади. Бу бир ҳафтадан 3 ойгача вақт олиши мумкин, деб маълум қилган вакцина лойиҳасида иштирок этаётган IRBM италян компанияси президенти Пьеро ди Лоренцо.

Аввалроқ вакцинанинг 3-босқич синовлари синалувчилардан бирида ножўя таъсир аниқлангандан кейин тўхтатилганди.
Мустақил илмий қўмитанинг хулосасини кутмоқдамиз. Агар у бир неча ҳафта ичида олинса, тадқиқотлар дарҳол давом эттирилади”, деб маълум қилган ди Лоренцо.

Унинг айтишича, айни вақтда вакцина билан 5 та давлатда 50 минг кишининг эмланиши тўхтатилган, вакцинанинг биринчи дозалари эса йил охирида олиниши мумкин.

Аввалроқ вакцинанинг Британиядаги синовлари вақтида синалувчилардан бирида тушунарсиз касаллик аниқланган. Шу сабабли вакцинанинг ишлаб чиқарувчилари воситанинг хавфсиз эканига ишонч ҳосил қилиш учун танаффус олишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)