23:55 / 13.09.2020
2 735

Хитой АҚШни халқаро тартибга асосий таҳдид деб атади

Хитой АҚШни халқаро тартибга асосий таҳдид деб атади
Расмий Пекин АҚШни халқаро тартибга асосий таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Цянь айтиб ўтди.
Цянь Пентагоннинг Хитойнинг ҳарбий ишланмалари ва мақсадлари ҳақида АҚШ конгрессига берган ҳисоботига шундай изоҳ берган.

Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатадики, айнан АҚШ минтақавий тартибсизликлар қўзғатувчиси, ҳалқаро тартибни бузувчи ва бутун дунёда тинчликка путур етказувчи ҳисобланади”, деб айтган Цянь.

У охирги 20 йил ичида АҚШ Ироқ, Сурия ва Ливияда ноқонуний тарзда уруш қўзғаганини эслатиб ўтди. Вашингтоннинг тажовузкор ҳаракатлари 800 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди, ўн миллионлаб одамлар қочқин бўлишга мажбур бўлди, дея таъкидлаб ўтган Цянь.

Хитой вакили Пентагоннинг ҳисоботини Вашингтонда расмий Пекин ва Хитой қуролли кучларини ёмонотлиқ қилишни истаётганларининг яна бир исботи деб атади. У АҚШни Хитойнинг миллий мудофаасига холис ва оқилона муносабатда бўлишга ва ёлғон баёнотлар беришни тўхтатишга чақирган.

Сентябрь бошида Пентагон Хитойнинг салоҳияти тўғрисида конгрессга тақдим қиладиган ҳар йиллик хисоботида Хитой 10 йил ичида ўз ядро қуролини камида икки баробарга оширишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой АҚШни халқаро тартибга асосий таҳдид деб атади