19:06 / 15.09.2020
790

Индонезияда ниқоб тақмасдан юрган эркаклар коронавирусдан вафот этганлар учун қабр қазишга юборилмоқда

Индонезияда ниқоб тақмасдан юрган эркаклар коронавирусдан вафот этганлар учун қабр қазишга юборилмоқда
Фото: The Daily Mail
Индонезиянинг Гресик округида пандемия вақтида ниқобсиз юрган эркакларни профилактика мақсадида жазолашга қарор қилинди. Қўлга тушган қоидабузар эркаклар коронавирус қурбонлари учун қабр қазишга юборилмоқда, деб ёзади The Daily Mail.

Маълум қилинишича, қабр қазиш ишларига дастлаб саккизта қоидабузар юборилган. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, уларнинг ҳудудида фақат уч нафар профессионал гўрков қолган, шу сабабли «уларга ёрдам зарар қилмайди».

Гресикда коронавирус билан касалланганлар сони ортишни давом этмоқда ва маҳаллий қишлоқларда карантин чоралари кучайтириляпти. «Кўпчилик турли сабабларга кўра янги карантин қарорларини менсимаяпти ва уларни жамоат ишлари каби жазо кутмоқда», — дейди маҳаллий ҳукумат вакили.

Индонезияда COVID-19’га чалинганлар сонининг ортиши давом этмоқда, ўтган бир сутканинг ўзида яна 3636 кишида коронавирус аниқланган. Пандемия бошланганидан буён касалликка чалинганлар сони 221 минг кишидан ошган, ҳозирга қадар 8841 киши вирус қурбонига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)