Германиянинг энг бой одамлари аниқланди

Германиянинг энг бой одамлари аниқланди
Фото: «Press.ru.porsche.com»
«Welt am Sonntag» нашри талқинига кўра, «Lidl» ва «Kaufland» супермаркетлар тармоғи асосчиси Дитер Шварц Германиянинг энг бой одамлари рейтингида етакчилик қилмоқда.
Германиянинг энг бой одамлари аниқланди
«Kaufland» савдо тармоғи ва «Lidl» дискаунтерлар тармоғи асосчиси Шварцнинг мол-мулки 41,8 миллиард еврога баҳоланган. 113,3 миллиард евро айланмасига эга «Schwarz Group» гуруҳи ҳам Германиянинг энг йирик оилавий компаниясига қарашли.

Рейтингдаги иккинчи поғонани Райман оиласи эгаллаган бўлиб, «Jacobs Douwe Egberts» ва «Coty» компаниялари улушига эгалик қилади. Унинг бойлиги 21,45 миллиард еврони ташкил этади.
Германиянинг энг бой одамлари аниқланди
Кучли учталикка 20 миллиард еврога эга Вольфганг Порше оиласи якун ясаб берган.

Нашрнинг таъкидлашича, Германиянинг 1000 та энг бой фуқаросининг маблағи 1,1 триллион еврога тенг. Ҳатто, коронавирус инқирози ҳам уларнинг муваффақият қозонишига унчалик халақит бермади. Ўтган йил билан таққослаганда уларнинг бойлиги 0,76%га кўпайган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар