13:43 / 25.09.2020
1 794

Британияда ўғрини эшик тутиб берди (видео)

Британияда ўғрини эшик тутиб берди (видео)
Буюк Британияда дўконни ўмаришга келган 19 ёшли йигит бехосдан ёпилиб қолган эшик сабабли жиноят жойидан қочиб кета олмади. «Daily Mail» хабарига кўра, ўтган йил декабрида Ноттингем яқинида содир бўлган ушбу воқеа видеоси энди очиқланди.

Видеодан кўриш мумкинки, қўлида таёқ (бильярд ўйналадиган кий) билан дўконга тушган талончи сотувчилардан бир нима ундира олмаганидан сўнг қочишга уринади, аммо эшик қаттиқ бекилиб қолганди. Эшикни очолмаган жиноятчи ойнани синдириб чиқади. Кўчада эса гувоҳлар томонидан тутиб олинади.

Кейинчалик талончи гиёҳванд экани аниқланди. Пул навбатдаги доза учун керак бўлган. Суд омадсиз ўғрини икки йилга озодликдан маҳрум этди, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)