15:35 / 10.10.2020
5 095

Хитойда нима учун коронавирус тарқалмаётгани сабаби айтилди

Хитойда нима учун коронавирус тарқалмаётгани сабаби айтилди
Россиянинг Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази вирусологи Анатолий Альтштейн нега Хитойда SARS-CoV-2 вирусини юқтириш паст даража эканини изоҳлади.

Хитойда пандемия бошланганидан буён фақат 85 521 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати рўйхатга олинган. Сўнгги ойларда ХХРда кунига ўртача ўнга яқин COVID-19 касаллиги қайд этилди.

Альтштейннинг фикрига кўра, Хитой ҳукумати коронавирус инфекцияси даражасининг ҳақиқий ҳолатини яширган тақдирда, агар уни минглаб юқтирган одамлар бўлган бўлса, дунё бу ҳақда қандайдир тарзда билиши мумкин эди.

«Агар минглаб одамлар касалланса, биз бу ҳақда билган бўлар эдик», деди вирусолог.

«Менимча, бу юқори интизом ва самарали карантин натижаси. Улар эпидемияни бошданоқ олдини олишга муваффақ бўлишди, аммо бизнинг мамлакатимизда у тарқалиб кетди ва энди уни карантин билан тўхтата олмаймиз», деди у.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда нима учун коронавирус тарқалмаётгани сабаби айтилди