16:39 / 10.10.2020
2 406

Хитойдаги видеостудияга лама ишга ёлланди. Унинг вазифаси — ходимлар кайфиятини кўтариш (видео)

Хитойдаги видеостудияга лама ишга ёлланди. Унинг вазифаси — ходимлар кайфиятини кўтариш (видео)
Фото: Esquire
Хитойнинг Уси шаҳрида жойлашган видеостудияда икки ёшли Байван лақабли лама (альпака) ишга ёлланди. Бу ҳақда Esquire хабар берди.

Эътибор ва овқатланишни яхши кўрадиган мазкур ҳайвоннинг вазифаси егулик қидириб офисни кезиш ва овқатланиш ҳисобланади. Ruptly ТV бошқарувчиси Гао Тонг Байваннинг ишчилар кайфиятини кўтариши, стрессдан халос этиши, баъзида қулоқсизлигига қарамай ҳамма уни яхши кўришини таъкидлаган.

Лама офисни айланиб, ходимлар билан ўйнашга кайфияти бўлмаганда кампус кезишни ва ўт устида ўйнашни афзал билади, дейилади хабарда.

Видеостудия ходимлари хурсандчиликлари билан бўлишиш ва бошқаларни ҳам кайфиятини кўтариш мақсадида Tik Tok’нинг аналоги Douyin’га Байваннинг видеоларини жойлаб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги видеостудияга лама ишга ёлланди. Унинг вазифаси — ходимлар кайфиятини кўтариш (видео)