07:35 / 11.10.2020
3 998

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси: 19 йилдан сўнг Россияни жаҳон нефть бозорида учратмайсиз

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси: 19 йилдан сўнг Россияни жаҳон нефть бозорида учратмайсиз
Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд.
Фото: «Газета.Ру»

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд жаҳон нефть бозори келажаги ҳақида «Bloomberg»га катта интервью берди.

Кўп гаплар айтилган, хусусан, глобал бозор тизгини тўлиқ Саудия Арабистони қўлига ўтиши, 19 йилдан кейин Россияда нефтни ўзлаштириш даражаси ўта қисқариб кетиб, ҳатто жаҳон «қора олтин» бозорини тарк этиши мумкинлигигача тўхталиб ўтилган.

Шаҳзоданинг таъкидлашича, вазият Саудия Арабистони фойдасига яхшиланиб бормоқда, негаки жаҳонда саноқлигина нефть қазиб олувчилар қолмоқда.

«Нефтга талаб 2030 йилга қадар тинмай ўсади (йилига 1 фоиз, ҳатто 1,5 фоизгача). Айримлар 2030 йилдан нефтга талаб камайишни бошлайди, деб ҳисоблашмоқда. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра эса кўплаб ишлаб чиқарувчилар нефть бозорини тарк этади», — деди Ал-Сауд.

Нафақат Россия, шунингдек, Хитой ҳам нефть бозоридан чиқиб кетади.

«Масалан, Хитой, беш йилдан сўнг глобал бозордан чиқиб кетмаган тақдирида ҳам ишлаб чиқаришни кескин қисқартиради. Шу тарзда давом этади, ҳар куни биттадан мамлакат нефть конларини ёпиб боради. 19 йилдан сўнг Россияда ҳам нефть қазиб олиш, агар батамом тўхтаб қолмаса, кескин қисқариб кетади», — деди саудияликлар шаҳзодаси.

Саудия Арабистон келажакда ҳозиргидан анча кўп нефть сотмоқчи.

«Назаримизда бу соҳада Саудия Арабистони учун ҳеч қандай муаммо йўқ. Электрда учаётган самолётлар, электрда сузаётган кемаларни ҳозирча кўрмаяпмиз. Нефть кимёси саноатининг «қора олтин»га талаби, умуман нефт кимёсининг 10-20-30 йиллардан кейинги истиқболини ўзингиз тасаввур қилиб кўринг-а», — дея қўшимча қилди Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд.

Жаҳон нефтининг 85,8 фоизи 10 мамлакат қўлида

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси: 19 йилдан сўнг Россияни жаҳон нефть бозорида учратмайсиз