15:02 / 14.10.2020
2 502

Украинада карантин йил охиригача узайтирилади

Украинада карантин йил охиригача узайтирилади
Фото: Свидок.инфо
Украина ҳукумати адаптив карантинни йил охиригача узайтиради. «Корреспондент»нинг хабар беришича, бу ҳақда 13 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Украина бош вазири Денис Шмигал маълум қилган.

Шу билан бирга, карантин чекловлари тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар киритилади.

«Ҳукумат бугун адаптив карантинни йил охиригача узайтиради. Бу украиналиклар учун хавфсиз муҳитни кафолатлаш учун зарур қадамдир», — деган Шмигал. Унинг таъкидлашича, карантин коронавирус тарқалишининг олдини олишнинг энг самарали механизмидир.

Эслатиб ўтамиз, Украинада умумий карантин 12 мартдан жорий қилинганди. 11 майдан бошлаб айрим чоралар юмшатилган ва маҳаллий ҳукуматга вазиятга қараб карантинни кучайтириш ёки камайтириш ҳуқуқи берилган. Яъни бутун мамлакат бўйлаб эмас, фақат тегишли ҳудудлардагина чекловлар кучайтирилган. Кейинчалик карантинни ноябрь ойигача узайтиришга қарор қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Украинада кунлик касалланиш кўрсаткичи келгуси ойларда икки баравар кўпайишини ва кунига 7000 дан 9000 тагача ўсишини тахмин қилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада карантин йил охиригача узайтирилади