13:38 / 28.10.2020
2 885

Путин коронавируснинг келиб чиқиши борасида ҳазиллашди

Путин коронавируснинг келиб чиқиши борасида ҳазиллашди
Фото: «Smolnarod.ru»
Россия президенти Владимир Путин янги коронавирус инфекциясининг келиб чиқиши билан боғлиқ кенг тарқалган тахмин борасида ҳазил қилди. 27 октябрь куни бўлиб ўтган Маданият бўйича кенгаш йиғилишида циркларни жониворлар билан таъминлашни молиялаштириш муҳокама қилинди.

«Жониворларнинг, албатта, ҳеч қандай айби йўқ. Кўршапалакларнинг ҳам ҳеч нимада айби йўқми? Майли, ҳазиллашдим», — деди Путин.

Август ойида «Роспотребнадзор» Россиянинг турли ҳудудларида яшаётган кўршапалакларни коронавирусга текшираётгани маълум бўлди. Лойиҳа инфекция тарқалиш йўли ва эпидемик хавф-хатар эҳтимолини баҳолашга ёрдам беради.

SARS-CoV-2 коронавируси илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. Америка ҳукумати Пекинни вирусни бутун дунёга тарқатиб юборганликда айбламоқда. Бир қанча мутахассислар инфекциянинг лабораторияда яратилгани тўғрисидаги назарияларини илгари суришди. Бироқ ушбу тахминни олимлар исботлаша олмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)