08:43 / 29.10.2020
2 839

ЕОИИ ва Хитой доллардан воз кечиш ниятида

ЕОИИ ва Хитой доллардан воз кечиш ниятида
Фото: pixbay.com
Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Хитой доллардан воз кечишни истамоқда. Бу "Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ва "Бир камар, бир йўл" Хитой ташаббуси билан" муҳокама қилинди.

Доллар ва еврони қўллаган ҳолда, ЕОИИ ва Хитой ўртасидаги ҳисоб-китоблар, бизнес учун, шунингдек, ушбу мамлакатлар бюджети учун йўқотишларга олиб келади. Улардан қочиш, шунингдек халқаро санкцияларга боғлиқ бўлмаслик учун, ЕОИИ ва Хитой ҳисоб-китобларни ёки миллий валюталарда ёки ўзларининг ўзаро бирорта валютасида амалга оширишлари керак.

"Бу биз ўзимиз аниқламайдиган нархларда савдо қилаётганимиз, компанияларимизга бироз зарар етказадиган ҳолат. Шунингдек, кичик зарарлар иқтисодиётимизнинг офшорлаштиришидан келиб чиқади", - деди ЕОИИ Интеграция ва макроиқтисодиёт кенгаши аъзоси Сергей Глазев.

Хитой Халқ университети Макроиқтисодий тадқиқотлар департаменти директори Лю Ю Шунинг сўзларига кўра, транзакцияларни тежаш ва таваккалчилик даражасини қисқартиришга имкон берадиган энг истиқболли усул - бу рақамли миллий валютадаги ҳисоб-китоблар. Аммо бу имконият фақат муҳокама қилинмоқда, дея қўшимча қилди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЕОИИ ва Хитой доллардан воз кечиш ниятида