17:44 / 30.10.2020
1 275

Олимлар бутун дунёда инсонларнинг ўртача тана ҳарорати тушиб кетаётганини маълум қилди

Олимлар бутун дунёда инсонларнинг ўртача тана ҳарорати тушиб кетаётганини маълум қилди
Фото: News-Forpeople
Калифорния университети олимлари инсон танасининг ҳарорати бутун дунёдаги популяция давомида пасаймоқда. Бу нима сабабдан содир бўлаётганига мутахассислар жавоб беришга қийналган, деб ёзади Sciences Advances.

Карл Вундерлих исмли немис шифокори тахминан 200 йил олдин инсон танасининг нормал ҳарорати 37 даража Цельсий эканлигини аниқлаган. Бироқ икки асрдан сўнг ушбу кўрсаткич ўзгарди.

Буюк Британияда уч йил олдин соғлом одамнинг тана ҳарорати ўртача 36,6 даража Цельсий этиб қабул қилинган, 2019 йилда эса Калифорниянинг Пало-Алто шаҳрида — 36,4 даражада бўлган.

Экспертлар Боливиядаги симане халқи устида кузатувлар олиб борган. Ҳарорат ўзгариши графиги тананинг ўртача ҳарорати ҳар йили тахминан 0,05 даража Цельсийга пасаяётганини кўрсатган ва ҳозирда у 36,6 даражани ташкил этмоқда. Аммо олимларни бошқа мамлакатларда салкам 200 йил давом этган ўзгариш бу ерда 20 йил ичида амалга ошганидан хавотирга солган.

Олимларда инсон танасининг ҳарорати тиббиётнинг ривожланиши ва инфекциялар сонининг камайиши билан тушаётгани борасидаги гипотеза мавжуд — одамлар тана ҳароратининг ошишига олиб келадиган сурункали касалликларга камроқ чалинмоқда.

Аммо 5481 киши устида ўтказилган янги тадқиқотлар ҳарорат мутлақо соғлом одамларда ҳам тушиб бораётганини кўрсатган.
Таъкидланишича, мутахассислар ҳозирча тана ҳароратининг пасайиши нимадан юзага келаётгани бўйича айнан бир ёки универсал сабабни аниқламаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)