07:00 / 10.11.2020
2 509

Америка чангалзорларида ҳалокатли касалликка даво топилди

Америка чангалзорларида ҳалокатли касалликка даво топилди
Фото: «MedicalXpress»
Мадриднинг Комплутенс университети олимлари гиёҳ дамламасида аяуаскани топишди. Амазонка тропик ўрмонлари туб аҳолиси тайёрлайдиган ушбу модда янги нейронлар, шунингдек, ёрдамчи астроцит ва олигодендроцитлар ҳужайраларининг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ушбу модда ҳалокатли Альцгеймер касаллигига даво бўлиши мумкин. «Translational Psychiatry»да чоп этилган тадқиқот натижалари ҳақида «MedicalXpress» пресс-релизида қисқача маълумот берилган.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, мия қайишқоқлигини модуллаштириш қобилияти диметилтриптамин (DMT) руҳий ва неврологик касалликлар, жумладан, нейродегенератив хасталикларга қарши курашда қўлланиладиган дори препаратлари таркибига киритилишини назарда тутади. Бу сичқон ва ҳужайраларни ҳосил қилиш бўйича ўтказилган тажрибаларда ўз тасдиғини топган.

DMT 2A (5-НТ2А) турига мансуб серотонинергик рецептори билан боғлашади. Бу модданинг кучли галлюциноген таъсири билан изоҳланади. Бироқ тадқиқотчилар DMT 5-НТ2А эмас, сигма-рецептор билан боғланишини таъминлади. Бу эса беморларнинг аҳволини енгиллаштирди.

Альцгеймер сингари нейродегенератив касалликларда нейронлар ҳалок бўлади. Одам организми янги нерв ҳужайраларини ҳосил қила олади, бироқ бу бир қанча омилларга боғлиқ бўлиб, ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди. Бироқ DMT асосида тайёрланган янги препаратлар янги нейронлар ривожланиш механизмини янада самарали қилиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка чангалзорларида ҳалокатли касалликка даво топилди