
Фото: Twitter
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси яқин орада навбатдаги меҳмонхонасини очади, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo.
MIM Hotels тизимига кирувчи навбатдаги меҳмонхона 4 декабрда ишга тушади. Меҳмонхона Испаниядаги энг йирик тоғ-чанғи курорти Бакейра Беретда жойлашган.
Иншоот тоғ этагида жойлашган бўлиб, ёнида канат йўли мавжуд. Тўрт юлдузлик меҳмонхона люкс ва ярим люкс 141 та хонадан иборат.
Футболчининг бошқа меҳмонхоналари Сижес (Каталония), Майорка ва Ибицада жойлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар