Фото: «News.yandex.com»
Жанубий Чехияда ов пайтида ғалати ҳодиса юз берди. Кийик овчилардан бирининг қуролини «тортиб олиб», ўрмонга яширинган. На ўрмончилар, на полициячилар «қуролланган» ҳайвонни топишолмаяпти, дея хабар берди «РИА Новости».
«Афтидан, ов пайтида итлар кийикни қўрқитиб юборган кўринади. Ваҳимага тушиб қолган жонивор буталар орасидан тўғри овчилардан бирига томон отилиб чиққан. Ёнидан югуриб ўтаётганда кийикнинг шохлари овчининг курткасига бехосдан илиниб қолган. Ҳайвон жон ҳолатда уни йиртган. Овчининг елкасидаги қурол жониворнинг шохларига илакишиб қолган. Шундан сўнг кийик ўрмон чакалакзорларига сингиб кетган», — дея сўзлаб берди полиция бошқармаси ходими Милан Байцура.
«Ҳайрият, қурол ўқланмаганди. Шунга қарамай, бегоналарнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун полиция, ўрмончи ва овчилар қидирувни давом эттирадиган бўлишди. Гап 22 калибрли ов милтиғи ҳақида бормоқда. Ҳозирча «қуролланган» кийик Жанубий Чехия ўрмонларида яшириниб юрибди», — дейди Байцура. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистоннинг Aктау шаҳридаги кафелардан бирида қуролланган шахслар ўқ узди (видео)

Тожикистон ИИВ раҳбари сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилганини тан олди

АҚШда ярим миллион доллар ерга сочилиб кетди

Австралияда кенгуру овчидан "ўч олди" (фото)

Оқ уй ёнида пистолет билан қуролланган шубҳали шахс қўлга олинди

Лас-Вегасдаги терактда омон қолган эркак машина уриб юбориши оқибатида вафот этди