08:41 / 04.12.2020
1 307

Financial Times 2020 йилнинг энг яхши бизнес-китоби номини эълон қилди

Financial Times 2020 йилнинг энг яхши бизнес-китоби номини эълон қилди
Фото: Financial Times
Financial Times газетаси ва McKinsey консалтинг компанияси Сара Фрайернинг «Фильтрсиз: Instagram’нинг инсайдерлик тарихи» китобини 2020 йилнинг энг яхши бизнес-китоби деб топди. Ғолиб 30 минг фунт, қисқа рўйхатдан ўрин олган бошқа китобларнинг муаллифлари эса 10 минг фунтдан мукофот пули олади.

Bloomberg журналисти Сара Фрайер ўз китобида Instagram’нинг яратилиши ва эволюцияси ҳақида, шунингдек, Facebook 2012 йилда 1 миллиард долларга стартапни сотиб олиб, Кремний водийсини қандай қилиб шок ҳолатга туширгани ҳақида ёзган.

Financial Times муҳаррири ва ҳакамлар ҳайъати раиси Рула Халаф «Фильтрсиз» китоби ҳақида гапирар экан, у ҳозирги куннинг «жуда муҳим» иккита масаласига тўхтатилиб ўтишини айтган: «Йирик технологик компаниялар майдароқ рақибларига қандай муносабатда бўлади?» ва «Ижтимоий тармоқлар билан ишлайдиган компаниялар янги авлод ҳаётини қандай қилиб ўзгартирмоқда?».

McKinsey бошқарув ҳамкори Кевин Снидер Фрайернинг китобини «стартап-феномен қандай қилиб давр маданий руҳининг бир қисмига айлагани ҳақида сўзловчи жозибали сага» деб атаган.

2020 йилда қисқа рўйхатга кирган бешта китобнинг ҳар бир муаллифи 10 минг фунтдан олган:
  • Ангус Дитон ва Энн Кейснинг барбод бўлган Америка орзуси ҳақидаги «Умидсизлик ва келажак капитализмидан ўлим»;
  • Рид Хастинг ва Эрин Мейер Netflix қандай қилиб сайёрадаги энг машҳур ва таъсир доираси кенг компанияга айлангани ҳақида сўзловчи «Қоидаларсиз» китоби;
  • «Капитализмни қайта кўриб чиқиш: бизнес қандай қилиб дунёни қутқариб қолиши ҳақида» (Ребекка Хендерсон);
  • «Simulmatics корпорацияси қандай қилиб келажакни ихтиро қилди» (Жилл Лепор);
  • «Ишсиз дунё» (Дэниэл Сасскинд).


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Financial Times 2020 йилнинг энг яхши бизнес-китоби номини эълон қилди