
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Япониянинг Нагоя шаҳрида Ўзбекистонга оид тасвирлар туширилган автобус ҳаракатланмоқда, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Маълум қилинишича, 2020 йил 19 декабрда Нагояда Тошкент кунлари нишонланади. Шу муносабат билан Нагоя шаҳар мэрияси томонидан жамоат транспорти бўлган автобус Ўзбекистонинг туризм салоҳиятини тарғиб этувчи дизайнда тайёрланди.
«Чет элда ватанимиз тасвирлари тушган автобус кўзни қувонтиради ва бизни хурсанд қилади. Нагоядаги ватандошларимиздан Ўзбекистон автобуси фото ва видеоларини жўнатишингизни сўраймиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Аввалроқ Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши ҳамда Япония Ўрта Осиё мамлакатлари ва Афғонистонга чигирткадан ҳимояланиш мақсадида 7,5 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар