2 304
Қирғизистон президентлигига номзод Садир Жапаров икки қудасини лавозимга тайинлаганини тан олди

Фото: «24.kg»
Қирғизистон президентлигига номзод Садир Жапаров мамлакат президенти вазифасини бажарувчи бўлиб турган вақтда икки қудасини мансабга тайинлаганини тан олди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.
«Октябрдаги воқеалардан кейин менинг икки қудам лавозимга эга бўлди», — дея маълум қилган Садир Жапаров Талас вилоятидаги чиқиши вақтида.
Президентликка номзоднинг қайд этишича, у қудаларининг лавозимга тайинланганини яширмайди ва бунинг учун жавобгарликни зиммасига олади. «Биз давлатда барқарорликни сақлашга уриндик. 30-40 кишини алмаштириб, биз бу ишни қила олдик», — дея таъкидлаган Жапаров.
Жапаров лавозимга тайинланган қудаларидан бир ҳақида гапириб берган: «Қудам менга қарши мухолифатда эди, доим сайловларга «Ота Макон»дан қатнашган, Иссиқкўлда мен билан овозларни бўлишарди», — деган у.
Аввалроқ Садир Жапаров мамлакат президенти вазифасини бажарувчи ва бош вазир бўлганидан кейин икки қудасини лавозимга тайинлагани маълум бўлган. Турусбек Тумонбоев 21 октябрь куни газ тақсимлаш станцияси ҳузуридаги «Унаа» давлат муассасаси раҳбари этиб тайинланган. Яна бир қудаси — Таштанбек Қаймазаров Давлат миграция хизмати раиси бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Жапаров Қирғизистон президенти ваколатларидан воз кечди

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров 4,6 минг евролик курткасини қаердан олганини айтди

Жапаров Қирғизистон президенти сайловида иштирок этиш учун шартини айтди

Қирғизистон президенти парламентнинг Жапаровни бош вазирликка тайинлаш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди

Жапаров Қирғизистон президенти яқин кунларда истеъфога чиқишини айтди

Садир Жапаров Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқланди