08:38 / 30.12.2020
2 384

Британиялик аёл коронавируснинг ғалати асоратларини маълум қилди

Британиялик аёл коронавируснинг ғалати асоратларини маълум қилди
Фото: «Pixabay.com»
Буюк Британияда истиқомат қилувчи Сара Говье коронавирус билан касаллангандан сўнг ғалати асоратлардан шикоят қила бошлаган. Унинг «Daily Record»га маълум қилишича, энди у ёқтирган таомининг айниган ҳиди ва таъмини ҳис қилмоқда — улар гўёки чириб қолгандек туюлмоқда.

Бундан ташқари, британиялик аёлнинг сўзларига кўра, гўшт энди совун таъмига ўхшаб қолган, қаҳва ҳиди эса тамаки тутунини эслатади. Янги тайёрланган таомлардан эскирган сувнинг мазаси келмоқда.

Аёл коронавируснинг шунга ўхшаш асоратларидан қийналаётганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий тармоқларда махсус гуруҳ ташкил этди. Шу пайтгача унга бутун дунёдан 4 мингдан ортиқ фойдаланувчи қўшилди.

«Worldometers» ҳисоб-китобларига кўра, Буюк Британияда 2,382,865 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 71,567 нафари вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик аёл коронавируснинг ғалати асоратларини маълум қилди