23:38 / 14.01.2021
2 925

Коронавируснинг иккита ғалати аломати аниқланди

Коронавируснинг иккита ғалати аломати аниқланди
Фото: «РИА»
COVID Symptom Study дастурининг яратувчилардан бири, олим Тим Спектор коронавируснинг иккита ноёб аломатларига эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Express» хабар берди.

Коронавируснинг ўзига хос аломатлари орасида Спектор оғиздаги яралар ва «ковид тили»ни ажратиб кўрсатган. Ушбу аломат тилда оқиш доғлар кўринишида намоён бўлади.

Aломатлар хавф туғдирмайди ва бир неча кундан кейин ўтиб кетади. Aммо пандемия шароитида эътиборли бўлишга тўғри келади. Чунки бу коронавирусни юқтирганликдан далолат бериши мумкин.

Мутахассис таъкидлаганидек, касалликка чалинганларнинг тахминан 20 фоизи COVID-19нинг «классик» аломатларини пайқамайди. Шу билан бирга, уларнинг терисида тошма каби касалликнинг кам учрайдиган белгилари кузатилади.

Коронавирус пандемияси қарийб бутун Ер юзини қамраб олди. Ҳаммаси бўлиб, қарийб 93 миллион киши коронавирусга чалинди, икки миллионга яқин бемор вафот этди. Касалланиш ва ўлим ҳолати энг кўп AҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг иккита ғалати аломати аниқланди