10:15 / 28.01.2021
2 016

Байден Саудия Арабистони ва БААга қурол сотишни тўхтатди

Байден Саудия Арабистони ва БААга қурол сотишни тўхтатди
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Дональд Трамп президентлиги вақтида тузилган битимлар текширилиб чиққунга қадар Саудия Арабистони ва БААга қурол сотишни тўхтатди. Бу ҳақда расмий шахсларга таяниб The Wall Street Journal (WSJ) нашри хабар берди.

Гап Саудия Арабистонига юқори аниқликдаги қурол ва БААга F-35 қирувчи самолётлари сотиш ҳақида бормоқда.

Ҳозирда Байден маъмурияти Дональд Трамп президентлиги вақтида тузилган кўп миллиард долларлик битимларни текширмоқда. Вашингтон БАА ва Исроил ўртасида муносабатлар яхшиланиши ҳақида келишув имзолангандан кейин Абу-Дабига F-35’ларни сотишга рози бўлган. АҚШнинг янги маъмурияти эса ушбу қурол Яманда қўлланмаслигига ишонч ҳосил қилмоқчи.

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ БААга 50та қирувчи самолёт ва 18та дрон етказиб бериши керак. Ушбу битим Байден президент лавозимига киришишига бир соат қолганда имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Саудия Арабистони ва БААга қурол сотишни тўхтатди