13:36 / 29.01.2021
3 297

2020 йилда Россия аҳолиси сони рекорд даражада пасайди

2020 йилда Россия аҳолиси сони рекорд даражада пасайди
Фото: «РИА Новости»
2020 йилда Россия аҳолиси 510,5 минг кишига камайди, бу 2005 йилдан буён энг кескин пасайиш бўлди, деб ёзади «Интерфакс».

2021 йил 1 январь ҳолатига, «Росстат» маълумотларига кўра, Россияда 146,2 миллион киши яшаган. 2020 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сони 146,7 миллион кишини ташкил қилган.

Бу 2014 йил бошидан буён қайд этилган аҳолининг энг кам сонидир, ўшанда аҳоли 143,7 миллион кишига тенг бўлган.

«РБК» қўшимча қилишича, COVID-19 эпидемияси фонида Россияда ўлим даражаси 2020 йилнинг 10 ойи ичида 2010 йилдан буён кузатилган максимал даражага етди: ҳар ўн минг аҳолига 113,2 киши. 2019 йилги кўрсаткич билан таққослаганда, ўсиш 10 фоиз.

Шу билан бир вақтда Россияда туғилиш даражаси ҳам пасайди: 2020 йилнинг январь ноябрида туғилганлар сони 2019 йилнинг шу даврига қараганда 4,4 фоизга камроқ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2020 йилда Россия аҳолиси сони рекорд даражада пасайди