15:23 / 08.02.2021
2 738

«Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмга Навальнийнинг Германиядаги вилласи тўғрисидаги сюжет билан жавоб берилди

«Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмга Навальнийнинг Германиядаги вилласи тўғрисидаги сюжет билан жавоб берилди
Фото: Видеодан кадр
«Россия1» телеканали «Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмга Навальнийнинг Германиядаги вилласи тўғрисидаги сюжет билан жавоб қилди, деб ёзади Meduza. Кўрсатувда Навальний яшаган уйни тавсифлашда сиёсатчининг «Путиннинг қасри» фильмидаги тавсифлаш усулига тақлид қилинган.

Навальний Германия жануби-ғарбидаги Шварцвальд тоғларида жойлашган Фрайбург шаҳрининг энг нуфузли туманидаги уйда ижарада турган. Майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган икки қаватли вилланинг биринчи қаватида кенг меҳмонхона, иккита диван, телевизор бор. Меҳмонхона яқинида айвонли иккита ётоқхона ҳам бор. Ошхона ва кирхона ҳам биринчи қаватда. Жакузи ва бассейн ҳам бор.

Иккинчи қаватда печка ва каминли меҳмонхона, емак столи жойлашган яна битта меҳмонхона, ошхона, учта ётоқхона, иккита ваннахона бор.

Ушбу виллада яшаш суткасига 530 еврога тушади. Навальний бу ерда қарийб икки ой давомида яшаган. Демак, Фрайбургдаги турар жойнинг ўзига у 30 минг евродан ортиқ пул сарфлаган. Агар бунга «Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмни суратга олиш харажатларини қўшса, нарх 1 миллион еврогача чиқади, дейилади сюжетда.

«Расман ишсиз бўлган блогер кимнинг пулига бу виллани ижарага олиб, фильмни суратга олган?» — деган савол билан якунланади сюжет.
[media=https://youtu.be/phExz7Me4Sk]
Аввалроқ Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди томонидан эълон қилинган «Путин учун қурилган қаср» суриштирувида иддао қилинишича, Гелинжик яқинидаги Идокопос бурнидаги Прасковеевка қишлоғида камида 100 миллиард рубллик қаср жойлашган, у Россия президенти учун давлат ва хусусий компаниялар пулларига қурилган. Қаср ФҚХ томонидан қўриқланади, у ер учиш тақиқланган ҳудуд, шунингдек, қасрга денгиз томондан сузиб бориб ҳам бўлмайди, дейилади суриштирувда.

Кейинроқ Россия президенти Владимир Путин Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) суриштирувида тилга олинган Гелинжикдаги қасрга на у, на унинг қариндошлари эгалик қилишини билдирди. «У ерда менинг мулким сифатида кўрсатилган нарсаларнинг ҳеч бири на менга, на менинг яқин қариндошларимга тегишли эмас ва ҳеч қачон тегишли бўлмаган. Ҳеч қачон», — деди Владимир Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмга Навальнийнинг Германиядаги вилласи тўғрисидаги сюжет билан жавоб берилди