Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия "Буюк Турон"ни ташкил этиш ниятида, дея ўйламаслигини маълум қилди. У бу ҳақда РБКга берган интервьюсида айтган. Унинг сўзларига кўра, СССРнинг туркий тилли мамлакатлари Туркиянинг ушбу ғоясини қўллаб-қувватлагани ҳам даргумон.
Озарбайжон сингари давлатлар Буюк Турон ташкил этилиши ғоясини қўллаб қувватлаётган бир вақтда Москва Туркиянинг кучайиб кетишидан хавфсирайдими, деган саволга жавоб берар экан, Лавров шундай деди: "Туркия бундай ғояни таъқиб қиляпти, деб ўйламайман. СССРнинг бир қисми бўлган ва кейинчалик мустақил бўлган мамлакатлар бу ғояни ҳақиқатла қандайдир кўринишда қўллаб-қувватлашларини тасаввур қилолмайман".
Бундан ташқари, ушбу мамлакатлар ташқи сиёсатнинг бутун пафоси ва фаолият амалиёти ўз миллий давлатчилигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ўз манфаатлари бор - бу бир тилда гапирадиган ҳаммилатларидир. Унинг таъкидлашича, туркий тилли муносабатлар мавзуси Туркия билан бошқа мамлакатлар, жумладан Озарбайжон ва Марказий Осиёнинг қатор давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига етарлича чуқур кириб борган.
Унинг фикрича, Туркиянинг собиқ иттифоқ давлатлари ҳудудидаги туркийзабон давлатлар билан ҳамкорлигининг асосий қисмини маданий, тил ва маърифий анъаналар ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Россия Зеленскийнинг Путин билан учрашиш таклифига жавоб қайтарди

Лавров Россиянинг Туркиядаги элчисига суиқасд қилинишидан кўзланган мақсад ҳақидаги фикрларини билдирди

Сергей Лавров: Россия Туркия билан уруш олиб бориш ниятида эмас

Лавров Су-24 га қилинган ҳужумни режалаштирилган провокация деб ҳисоблайди

Лавров: Туркия ТИВ раҳбари Су-24 билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юзасидан ҳамдардлик билдирди

Сергей Лавров: россияликларга Туркияга бориш тавсия этилмайди