17:43 / 22.02.2021
2 184

Саудияда қор устини қум қоплади. Натижада у худди эскимо музқаймоғига ўхшаб қолди (видео)

Саудияда қор устини қум қоплади. Натижада у худди эскимо музқаймоғига ўхшаб қолди (видео)
Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбидаги Табук шаҳри яқинига сўнгги 50 йил ичида биринчи бор қор ёғди. Шундан сўнг унинг устини барханлардаги қумлар қоплади. Эндиликда буларнинг барчаси шоколадли пломбирга ўхшаб қолган ва маҳаллий аҳоли бундан ҳайратда, деб ёзади Esquire.

Ейишга яроқсиз эскимо тасвирланган видео Twitter, TikTok ва бошқа ижтимоий тармоқларда тарқалди.


«Жуда камёб ҳодиса. Худди шоколад билан қопланган музқаймоққа ўхшайди. Саҳро қумлари туманга ёпирилган қум бўронидан сўнг, Табук тепаликларидаги қорнинг устини ёпиб қўйди. Яратганга ҳамдлар бўлсин!», — дейилади хабарда.

Одамлар бу каби об-ҳаво шароитида қорболалар ясамоқда, пикниклар ўтказяпти, туяларга эса фарқи йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудияда қор устини қум қоплади. Натижада у худди эскимо музқаймоғига ўхшаб қолди (видео)