Dyson тишларни кўриб туриб тозалайдиган ақлли чўткани тақдим этди

Dyson оғиз бўшлиғини тозалаш жараёнини камера орқали кўрсатиб турадиган янги ақлли тиш чўткаси — CameraJet’ни тақдим этди. Қурилма ички камераси орқали тишлар орасидаги бўшлиқларни аниқлаб, уларни махсус суюқлик оқими билан тозалашга ёрдам беради. Бу ҳақда Dyson хабар берди.
Чўткага ўрнатилган 100 минг пикселли макро камера сониясига 28 та тасвирни таҳлил қилади. Сунъий интеллект асосидаги тизим тишлар орасидаги бўшлиқларни аниқлагач, шу жойга йўналтирилган оғиз чайиш суюқлигини пуркайди. Dyson бу функцияни “суюқ тиш ипи”га ўхшаш усул сифатида тақдим этмоқда.

Қурилма Wi-Fi ва Bluetooth орқали MyDyson иловасига уланади. Фойдаланувчи смартфон экранида тишларни тозалаш жараёнини жонли кўриши, қайси жойлар тозаланганини кузатиши ва тозалаш техникаси бўйича тавсиялар олиши мумкин.
CameraJet’нинг АҚШдаги нархи 499,99 доллар этиб белгиланган. Қурилма 2026 йил 1 сентябрдан сотувга чиқарилган.































Изоҳлар 0
…