23:00 / 25.02.2021
1 872

Хитойлик оила «ортиқча» болалар учун катта жарима тўлади

Хитойлик оила «ортиқча» болалар учун катта жарима тўлади
Фото: «Zhang Rongrong»
Хитойдаги бир оила «ортиқча» болалар учун жарима тўлади: Чжан Жунжун ва унинг эри қонунни бузган: қонунга биноан мамлакат фуқаролари иккитагача болага эга бўлишлари мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Эр-хотин «чиройли рақам» ҳосил бўлиши учун еттита фарзандли бўлишга қарор қилишган. Улар аллақачон 1 миллион юандан кўпроқ (155 минг AҚШ доллари) жарима тўлашган. SCMP таъкидлашича, ушбу тўловсиз беш ўғил ва икки қиздан иборат болалар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни ололмасди.

Чжан Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида тикувчилик фабрикаси, заргарлик компанияси ва косметик муолажалар бўйича бизнесни бошқаради. Хитойдаги кўпгина ишбилармон аёллар баъзида умуман фарзанд кўрмаслигига қарамай, Чжан ўз билганидан қолмади: катта оилада ҳеч қачон ёлғиз қолмайсан.

«Турмуш ўртоғим бирор жойга кетганда, катта фарзандларим ўқишга борганда, ёнимда бошқа болаларим қолади... Қариганимда улар мени кўришга келишлари мумкин», — деди аёл.

1979 йилдан 2015 йилгача Хитой ҳукумати «битта оила — битта бола» демографик сиёсатини олиб борди. 2016 йил бошидан буён мамлакат фуқароларига иккита фарзандли бўлишга рухсат берилди. 1970 йиллардан бошлаб Пекин қонуний равишда оилалар сонини чеклаб келмоқда, негаки расмийлар аҳолининг улкан ўсишини муаммо деб билишади: шу туфайли мамлакатнинг ер, сув ва энергетика ресурслари ҳаддан ташқари зўриқиб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Хитойлик оила «ортиқча» болалар учун катта жарима тўлади