21:30 / 05.03.2021
1 541

Грузия Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очди

Грузия Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очди
Фото: «Newsgeorgia.ge»
Тегишли қарор бугун идоралараро мувофиқлаштириш кенгаши томонидан қабул қилинди, дея хабар берди мамлакат ҳукумати матбуот хизмати.

Қарорга мувофиқ, чегарада Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон фуқаролари сафардан 72 соат олдин ўтказилган ПЗР тести манфий чиққанлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этишлари керак. Грузияда бўлган вақтларининг учинчи кунида улар ўз маблағлари ҳисобидан қайта текширувдан ўтишларига тўғри келади.

Ҳозирда барча сайёҳлар учун қуруқлик ва денгиз чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Енгилликлар фақат мамлакатга самолёт орқали келганларга тааллуқли.

2021 йил 1 мартдан Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Россиянинг коронавирусга тест натижаси манфий чиққан фуқароларига ҳам Грузияга киришлари учун рухсат берилди. Худди шундай қоидалар аввалроқ Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, Исроил, Швейцария, Норвегия, АҚШ, Буюк Британия, Қатар, БАА, Баҳрайн, Туркия фуқаролари учун ўрнатилган эди.

Эпидемиологик вазият яхшилангани боис Грузия расмийлари 2020 йил мартидан бошлаб 1 февралдан бери амалда бўлган мунтазам парвозларга қўйилган тақиқни бутунлай бекор қилди.

Коронавирусга қарши тўлиқ вакцинация курсини ўтаган барча чет элликлар ҳеч қандай тўсиқсиз Грузияга кириш ҳуқуқига эга. Фақат бунинг учун чегарада тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари даркор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузия Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очди