19:00 / 08.03.2021
2 231

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужумдан сўнг Brent нефти нархи 71 доллардан ошиб кетди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужумдан сўнг Brent нефти нархи 71 доллардан ошиб кетди
Фото: REUTERS/Nick Oxford/
8 март кунги савдоларда Brent нефтининг бир баррели нархи 71 доллардан ошди. Brent бир йилдан буён – ўтган йилнинг 8 январидан бери бунчалик қимматлашмаганди, деб ёзади Reuters.

WTI нефтининг бир баррели нархи 2,4 фоизга ошиб, 67,69 долларга етди.

Аввалроқ Саудия Арабистони Форс кўрфазидаги Рас-Танура экспорт терминалига ракета ва дронлар орқали ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар қилганди. Мамлакат энергетика вазирлигининг билдиришича, ҳужум қайтарилган ва нефть ишлаб чиқаришга зарар етмаган.

Рас-Танура — дунёдаги энг йирик нефть экспорти терминали ҳисобланади, деб ёзади Bloomberg. Унинг ўтказиш қуввати суткасига 6,5 млн баррел атрофида бўлиб, ҳудуд қаттиқ қўриқланади. Портда нефть омбори ва Saudi Aramco давлат компаниясининг нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган.

Ар-Риёднинг маълум қилишича, ҳужум Ямандаги ҳусийлар томонидан амалга оширилган. Қироллик ҳудуди томон саккизта баллистик ракета ва бомба ўрнатилган 14та дрон учирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужумдан сўнг Brent нефти нархи 71 доллардан ошиб кетди