16:20 / 20.03.2021
1 741

Россияда эгасидан қочиб кетган айиқ кўчадаги йўловчиларни қувлашга тушди

Россияда эгасидан қочиб кетган айиқ кўчадаги йўловчиларни қувлашга тушди
Фото: Esquire
Пиёдалар йўлагидан юриб келаётган кишининг ортидан чопган айиқ видеоси ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди. Видео давомида ҳайвоннинг автобус келаётган йўлга югуриб чиққанини кўриш мумкин.

Ҳаракатланаётган транспорт воситаси ҳайвонни урмаган, айиқ тирик қолган.

Маълум қилинишича, тахминан 1-2 ёш бўлган айиқ эгаси — меҳмонхона ҳудудидаги волерда ҳайвонни онаси билан бирга сақлайдиган маҳаллий тадбиркордан қочиб кетган.

Автобусга дуч келганидан қўрқиб кетган айиқ корхона ҳудудига яшириниб олган. Қўлга олинган ҳайвонга ухлатадиган дори берилган. Эгаси унинг тақдирига бефарқ бўлгани сабабли полиция ходимлари ҳайвон учун янги уй қидирмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда эгасидан қочиб кетган айиқ кўчадаги йўловчиларни қувлашга тушди