10:43 / 13.04.2021
2 671

Бразилияда Исо Масиҳнинг янги ҳайкали қурилмоқда, у биринчисидан ҳам каттароқ бўлади

Бразилияда Исо Масиҳнинг янги ҳайкали қурилмоқда, у биринчисидан ҳам каттароқ бўлади
Фото: Getty Images
Бразилиянинг жанубида жойлашган Энкантадо шаҳрида Исо Масиҳнинг янги ҳайкали ўрнатилади. У Рио-де-Жанейро шаҳридаги 38 метрлик машҳур Нажоткор Масиҳ ҳайкалидан баланд бўлади, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Энкантадодаги Ҳимоячи Масиҳ ҳайкали (43 метр) дунёдаги учинчи энг баланд Исо ёдгорлигига айланади. Иккита энг баланд ёдгорлик Индонезия (52,55 метр) ва Польша (52,5 метр) давлатларида жойлашган.

Ишчилар қўл ва бош қисмини монтаж қилиб бўлди. Ҳозир каркас асосида лифт шахтаси ва кузатув майдончаси барпо этилмоқда. Қурилиш ишларини якунлаш 2021 йилнинг охирига мўлжалланган.

Қиймати 350 минг доллар бўлган янги қадамжонинг ғояси 2021 йилнинг март ойида коронавирусдан вафот этган маҳаллий сиёсатчи Адроалдо Конзаттига тегишли бўлиб, у оддий аҳоли ҳамда компаниялар томонидан қилинган хайриялар эвазига молиялаштирилди.

Маълумот учун, Англиянинг жануби-шарқидаги Винчестер университети ҳудудида ҳам экофаол Грета Тунбергнинг ҳайкали ўрнатилди. Ҳайкални ўрнатиш учун таълим муассасаси 24 минг фунт стерлинг (тахминан 33 минг доллар) сарфлади.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Петроград округидан ўтувчи Карповка дарёси бўйида COVID-19 пандемияси даврида вафот этган тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишланган ёдгорлик очилди. Ушбу ҳайкалга «Ғамгин фаришта» номи берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда Исо Масиҳнинг янги ҳайкали қурилмоқда, у биринчисидан ҳам каттароқ бўлади