Фото: ТАСС
«Ўқув-машғулот парвозлари вақтида СУ-30СМ самолёти Балхаш шаҳридаги ўқув-авиация марказига қўниш вақтида фалокатга учради», деб маълум қилинган Қозоғистон мудофаа вазирлигида. Таъкидланишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 20:45да юз берган.
Маълумотларга кўра, экипаж аъзолари орасида ҳалок бўлганлар йўқ. Учувчилар катапулта қилишга улгуришган ва ҳозирда шифокорлар назоратида қолмоқда.
Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Самолётнинг қулаш жойига махсус комиссия жўнатилган. Таъкидланишича, роппа-роса бир йил аввал – 2020 йил 16 апрелда Қарағанда шаҳри яқинида Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-31 қирувчи самолёти фалокатга учраганди.
2021 йил 13 март куни Алмати аэропорти яқинида Ан-26 самолёти ҳалокатли қўнишни амалга оширган. Ўша авиаҳалокат оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 2 киши омон қолган. Маълумотларга кўра, самолёт Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг авиация хизматига тегишли бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”