Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленскийни Москвада қабул қилишга тайёрлигини айтди. У Зеленскийнинг Донбассда учрашиш тўғрисидаги таклифига ана шундай жавоб қайтарди.
«Бу учрашувда нималарни муҳокама қиламиз? Агар бу Донбасс билан боғлиқ бўлса, у ҳолда Украина ҳукумати «ДХР» ва «ЛХР» раҳбарияти билан учрашиши, сўнгра бу муаммоларни учинчи мамлакатлар, жумладан, Россия билан муҳокама қилиши керак. Агар гап икки томонлама муносабатлар тўғрисида бўлса, у ҳолда марҳамат, биз Украина президентини Москвада унга қулай бўлган исталган вақтда қабул қилишга тайёрмиз», – деди Путин Александр Лукашенко билан учрашув чоғида.
Аввалроқ Зеленский Путинга Донбасснинг исталган ерида учрашишни таклиф қилганди.
«Нимани тушунишим керак? Мен шундоқ ҳам барчасини яхши тушунаман, ҳар ой у ерда бўламан. Мен бундан ҳам узоқроққа бориб, сиз билан Украинанинг уруш бораётган Донбассидаги исталган жойда учрашишни таклиф қиламан», – деган Зеленский видеомурожаатида.
Бундан ташқари, Киевдагилар Владимир Зеленский Владимир Путин билан гаплашмоқчи бўлгани, аммо бунга иккинчи томондан розилик бўлмагани ҳақида айтишган, Москвадагилар эса бу масалада ҳеч қандай сўров келиб тушмаганини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади