13:27 / 27.04.2021
3 238

Диего Марадона ўлимининг янги тафсилотлари ошкор этилди


Фото:«Profile»
Шифокорлар собиқ футболчи Диего Марадонанинг ўлимининг аниқ вақти хусусида хулосага келдилар. Аниқланишича, у жонлантириш бўлимига келтирилишдан бир неча соат олдин вафот этган бўлган. Бу ҳақда ТN телеканали ўлим сабабларини аниқлаган тиббий комиссия маълумотларига асосланиб хабар берди.

Комиссияга кўра, Марадона 25 ноябр куни соат 4:00 дан 6:00 гача бўлган вақт оралиғида, уйқу вақтида вафот этган. Бу эса ўша пайтда чақирилган тез ёрдам шифокорларнинг ҳаракатлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига зид.

Воқеа жойига етиб келган шифокор ўлим 13:15 да қайд этилгани ҳақида айтган, бундан олдин Марадонани 45 дақиқа давомида жонлантиришга уринишган. Бироқ унинг танаси аллақачон совуган эди, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ушбу ишда иштирок этган ҳамширалардан бири Даяна Мадрид Марадонанинг эрталаб уйғонгани тўғрисида ёлғон кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Диего Марадона ўлимининг янги тафсилотлари ошкор этилди