Японияда 90 дақиқалик уйқу мусобақаси ўтказилади

Япониянинг Токио шаҳрида иштирокчилардан 90 дақиқа давомида имкон қадар сифатли ухлаш талаб қилинадиган ноодатий мусобақа ўтказилади.
Мусобақани Япониянинг Koala матрас компанияси ташкил қилмоқда. Тадбир 5 октябрь куни Токионинг Минато туманидаги Share Green Minami Aoyama мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақа давомида учта 90 дақиқалик “пойга” ташкил этилади. Ҳар бир босқичда тахминан 20 нафар иштирокчи қатнашади. Талабгорлар сони кўп бўлса, иштирокчилар қуръа орқали танланади.
Иштирокчиларнинг уйқу жараёни махсус кузатув воситалари ёрдамида баҳоланиб, ким энг яхши натижа қайд этгани аниқланади.
Мусобақанинг бош соврини 2,22 миллион иена, яъни тахминан 14 минг долларга яқин маблағни ташкил этади.
Демак, бу мусобақада югуриш ёки куч синашиш шарт эмас. Иштирокчилардан бор-йўғи яхши ухлаш талаб қилинади.






























Изоҳлар 0
…