19:30 / 01.05.2021
3 389

Ҳиндистон сиёсий майдонида Иосиф Сталин пайдо бўлди


Фото: «Twitter»
Ҳиндистонлик сиёсатчи Иосиф Сталин Ҳиндистоннинг Тамилнаду штати ҳукумати тепасига келишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда «The Daily Mail» ёзмоқда.

Экзит-поллар у етакчилик қилаётган «Дравида Муннетра Кажагам» (DMK) партияси таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдириб кетганини кўрсатмоқда.

Нафақат номлар ўхшаш... Фото: AFP/Corbis/Getty Images
Иосиф Сталин — ҳиндистонлик сиёсатчининг ҳақиқий исми, отаси, «сўл қанот» тўрт карра бош вазир М.Карунаниди совет диктатори Сталинга ҳавас қилиб шу номни қўйган.

Ҳақиқий Сталиннинг ўлимидан бир неча кун аввал, 1953 йилда туғилган ҳинд Сталини — ҳақиқий демократ, 1989 йил Россияга борганида исми айрим ноқулайликларга сабаб бўлганини «Times of India» газетасига берган интервьюсида яшириб ўтирмади:
«Россия аэропортига қўнишимиз билан исмимни айтишимни сўрашди. «Сталин», десам, аэропортдаги кўплар мен томонга қарай бошлади. Паспортимни текшираётган амалдорлар ўтказиб юборишдан аввал бир нечта саволлар беришди».

Хуллас, Совет Иттифоқида Сталинни кўпчилик хушламаслиги ҳиндистонлик адашига сир эмас.
Худди Керала, Ассам, Ғарбий Бенгалия штатларидаги каби, Тамилнадудаги сайлов натижалари ҳам эртага, якшанба куни эълон қилиниши керак.

Ҳиндистонлик демократ — ўзидан номи машҳур ягона сиёсатчи эмас. Яқинда Намибиядаги ҳудудий сайловларда қатнашган Адолф Гитлер Уунона ҳам «халқаро юлдуз»га айланиб кетганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон сиёсий майдонида Иосиф Сталин пайдо бўлди