13:34 / 04.05.2021
841

Миллиардер Уоррен Баффет ўз ворисини эълон қилди

Миллиардер Уоррен Баффет ўз ворисини эълон қилди

Фото: «Barron's»
«Berkshire Hathaway» компаниясининг раҳбари, афсонавий миллиардер Уоррен Баффет ўзи билан бирон кори ҳол содир бўлган тақдирда ўрнини компаниянинг носуғуртавий амалиётлар бўйича вице-президенти Грег Абел эгаллашини маълум қилди. Гап шундаки, Баффет 90 ёшда, Абел эса «бор-йўғи» 59 да. Бу ҳақда CNBC канали хабар берди.

«Мен билан бугун кечқурун ёки эртага тонгда бирон нарса содир бўлган тақдирда барча ишларим Грегга ўтишига директорлар рози. Абел билан шунга ўхшаш воқеа юз берган тақдирда унинг вазифалари суғурта амалиётлари бўйича директор ўринбосари 69 ёшли Ажит Жайнга ўтади», — деди Баффет.

«Иккаласи ҳам ажойиб йигитлар. Шунга қарамай, кимнингдир 20 йиллик учиш-қўниш тажрибасига эгалиги муҳим аҳамиятга эга», — деди миллиардер илмоқли қилиб.

Грег Абел (чапда) ва Ажит Жайн. Фото: «Bloomberg»
Грег Абел (чапда) ва Ажит Жайн. Фото: «Bloomberg»
Грег Абел — 1992 йилдан, Ажит Жайн — 1986 йилдан бери компанияда ишлайди.
Сўнгги 15 йил давомида «Berkshire Hathaway»даги ворислик масаласи кўплаб миш-мишларга сабаб бўлиб келаётганди. Кўп йиллар давомида Баффетнинг ўрнини Дэвид Сокол («MidAmerican Energy» компанияси раҳбари, кейинчалик номи «Berkshire Hathaway Energy» ва «NetJets»га ўзгарган) эгаллашини кутишаётганди.

Бироқ 2011 йилда, «Lubrizol» кимё компаниясининг 10 миллион долларлик акцияларини сотиб олгани маълум бўлганидан кейин, у ишдан кетказилган. Чунки бу ишни шу компанияни «Berkshire»га сотиб олишни таклиф қилишидан сал аввал бажарган...

Уоррен Баффет компания акциядорларига анъанавий йиллик мурожаатида S&P 500 тоифасига кирувчи исталган компания акцияларини каллани ишлатиб йиғса, ҳатто маймун ҳам фойда олиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Миллиардер Уоррен Баффет ўз ворисини эълон қилди