16:32 / 04.05.2021
2 103

Мехико ер усти метросида ҳалокат юз берди (видео)


Мексика пойтахтида метронинг 12-линиясида метро вагонлари ва ер усти кўпригининг қулаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди (Euronews олдинроқ тарқатган хабарда қурбонлар сони 15 нафар дейилади), 65 киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мехико мэри Клаудия Шейнбаумнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида болалар бор. Жароҳатланганлардан етти нафари оғир аҳволда. Нобуд бўлганлар сони ошиши мумкин, чунки вайрона тагида қолиб кетганлар бўлиши эҳтимоли бор.

Мамлакат ички ишлар вазири Алфонсо Суарес Дел Реал баёнот беришича, бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 22:25 да содир бўлган. Поезднинг икки вагони кўприк билан бирга пастга қулаб, камида битта автомашинани босиб қолган.

Дастлабки тахминларга кўра, кўприкнинг қулашига унинг устунларидан бирига автомобиль келиб урилиши сабаб бўлган. Қолаверса, кўприк қурилиши давомида қурилиш меъёрлари бузилиши ҳақида маълумотлар тарқаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мехико ер усти метросида ҳалокат юз берди (видео)