14:23 / 05.05.2021
2 343

Бельгиялик фермер мамлакатнинг Франция билан чегарасини тасодифан ўзгартириб қўйди


Кадр: TF1 телеканали
Икки мамлакат чегараларининг ўзгариб қолганини ўрмонда сайр қилиб юрган маҳаллий тарихчи сезиб қолган. У тошнинг 2,29 метр ичкарига яъни Франция ҳудудига кириб қолганини пайқаган. Маҳаллий матбуот нашрлари ҳам бу ҳақида хабар берган, деб ёзмоқда Tjournal. Кейинчалик Бельгия қишлоқларидан бирида яшовчи фермернинг тошни жойидан силжитгани ойдинлашган.

Бельгиядаги Эркелиннес қишлоғи мэри Давид Лаво фермернинг Бельгия ҳудудини каттароқ, Франция ҳудудини кичикроқ қилгани яхши ғоя эмаслигини қайд этган.

«Мен қишлоғим ҳудуди катталашганидан бахтиёр эдим, бироқ Франциянинг Бузиньи-Сюр-Роко коммунаси раҳбари бунга рози эмас», — дея қўшимча қилган у.

Қўшни Франция қишлоғи раҳбари Орели Велонек эса чегарада янги низолар чиқишининг олдини олиш учун вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этишга чақирган.

Бельгия ҳукумати эркакдан тошни аввалги жойига қайтаришни сўраган. ОАВ ахборотларига кўра фермер бу ишни қилмаса, Бельгия ташқи ишлар вазирлиги Франция–Бельгия чегара комиссиясини чақиришга мажбур бўлади, кенгаш охирги марта 1930 йилда чақирилган. Шунингдек, Лаво фермерга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси кўрилиши мумкинлигини ҳам эслатган.

Бельгия ҳамда Франция ўртасидаги қуруқлик чегаралари 620 километр масофага чўзилган, бу ҳақда 1820 йилда имзоланган Кортрейск келишувида белгилаб қўйилган. Чегаралар ўша вақтда тошлар билан белгиланган ва улар ҳанузгача икки мамлакатни бир-биридан ажратиб туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгиялик фермер мамлакатнинг Франция билан чегарасини тасодифан ўзгартириб қўйди