Фото: «Maximonline.ru»
Майами университети Миллер тиббиёт мактаби олимлари COVID-19нинг жинсий қувватга таъсирини аниқладилар. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, коронавирус эркаклар жинсий аъзоси тўқималарида тузалгандан кейин ҳам узоқ вақтгача сақланиб қолади. Бу эректил дисфункцияга олиб келиши мумкин, деб ёзади «World Journal of Men's Health» журнали.
Таъкидланишича, коронавирус инфекциясининг оқибатларидан бири эндотелиал дисфункция ҳисобланади. Бундай ҳолатда майда қон томирларининг шиллиқ пардаси бузилади. Улар билан озиқланадиган тўқималарнинг эса қон билан таъминланиши ёмонлашади ва улар ўз функцияларини бажармай қўяди. Тадқиқот натижаларига кўра, қон томирларининг бундай дисфункцияси COVID-19 билан касалланган эркакларда жинсий қувватсизлик ривожланишига олиб келиши мумкин.
Тадқиқотда коронавирусга чалинган икки эркак иштирок этди: улардан бири шифохонага ётқизилган, иккинчисида фақат енгил аломатлар кузатилган. Олимлар улар ва COVID-19 билан касалланмаган икки эркак жинсий аъзоси тўқималаридан намуна олишган ва ҳаммасини таҳлил қилишган. Буни қарангки, коронавирус касалликни бошидан ўтказган беморнинг иккаласида ҳам жинсий аъзоси тўқималарида бўлган. Шунингдек, уларда эндотелий бузилишининг барча аломатлари қайд этилган. Назорат гуруҳидаги соғлом эркакларда эса ҳеч қандай нохуш ҳолат аниқланмаган.
«COVID-19 инфекцияси ривожланадиган эркаклар вирус эректил дисфункцияга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билишлари керак. Агар улар тегишли аломатлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилишлари керак», — дейди Майами университети доценти ва Миллер мактаби репродуктив урология дастури директори Ранжит Рамасами.“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди