Тошкентда интернет-наркодўконнинг 14 нафар «закладчик»и ушланди

Тошкентда интернет-наркодўконнинг 14 нафар «закладчик»и ушланди

Тошкентнинг бир қатор туманларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида интернет орқали фаолият юритган наркодўконга алоқадор 14 нафар шахс қўлга олинди.

Қўлга олинганлар орасида нуфузли олий таълим муассасаларининг икки нафар талабаси ҳам бор. 3-босқич талабасининг автомобилидан 500 грамм альфа-ПVP, 2-босқич талабасидан эса 263 грамм альфа-ПVP аниқланган.

Тезкор тадбирлар доирасида процессуал тартибда жами 2,5 килограмм альфа-ПVP мусодара қилинган. Мазкур миқдор 71 433 та истеъмол дозасига тенг экани маълум қилинди.

Шунингдек, халқаро тезкор тадбир доирасида жиноий ташкилот раҳбарларидан бири хорижда қўлга олинган.

Ҳодиса юзасидан барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноий ишлар қўзғатилган. Улар қамоққа олинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар