11:30 / 18.05.2021
2 564

Юк машинаси «Аҳмоқлик кўприги»да том қисмидан айрилганига қарамай ҳаракатланишда давом этди (видео)


Фото: 11foot8
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги «Аҳмоқлик кўприги» навбатдаги «қурбон»ни тутиб олди. Ҳисоб бўйича 167-бўлган юк машина ҳайдовчиси содир бўлган ҳолатга қарамай, ҳаракатланишни давом эттирган, деб хабар беради Motor.

Дарем шаҳри расмийлари темир йўл кўпригига оид вазиятни ҳал этгунига қадар унинг остига кўплаб юк машиналар тиқилиб қолишга улгурди. 2019 йилда конструкция 20 сантиметрга кўтарилган, кўприк олдига ёрқин сариқ тўсиқ ва кўплаб огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган.

Мазкур ечим қисман ёрдам берган. Сўнгги видеога кўра, юк машиналари «Аҳмоқлик кўприги»га тиқилиб қолмаяпти, бироқ унинг остидан ўтиш вақтида том қисмидан айрилмоқда. Бу каби ҳолат 11 май куни, катта юк машина ҳайдовчиси билан ҳам содир бўлган. Эътиборли жиҳати, авариядан кейин ҳайдовчи ҳеч нарса бўлмагадек ҳаракатланишни давом эттираверган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юк машинаси «Аҳмоқлик кўприги»да том қисмидан айрилганига қарамай ҳаракатланишда давом этди (видео)